Намозда аввалги сафда туриш

Ассалому алайкум! Намозда биринчи сафда туришга иложи борича кўпроқ интиламан. Чунки ҳадисда аввалги сафда намоз ўқиш яҳшилигини ўқигандим. Ўзи 18 ёшдаман. Бир куни масжидга келсам биринчи қаторда оҳиргироқда жой бор экану у жойни атрофдагилари у ерга ўтирмабди 2-3 ва ҳоказо қаторларда ўтиришган экан. Ман ўша биринчи қаторга бориб ўтирдим. Намоздан кейин бир киши фақат бизни масжидда ёшлар биринчи қаторда котталар орқада деб бироз биздан жаҳли чиқди. Олдимда мандан коттароқ бўлса керак аммо ёшлар бор эди 2та. Биздан кейин келган бўлишса ҳам жой беришимиз керакмиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олдинги сафга биринчи келган ҳақдор бўлади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 16:34 | Савол-жавоблар | 181 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar