Қарзни қайтаришда рибо

Ассалому алайкум! Мен бир талабаман ва молиявий аҳволим унчалик яхши эмас. Менинг бир танишимни мендан қарзи бор эди. Бир куни мен унга қарзни қайтаришини айтдим(ўша вақтда у бухорода мен тошкентда эдим). У менга пайнет орқали қайтарса қулайлигини айтдим ва менга менинг рақамимга ортиқча пул тушди(мен ундан ортиқча пул сўраганим йўқ). Мен этибор бермаган эдим, лекин яқинда сайтдаги саволларни ўқиб бунинг рибо эканлигини билдим. Лекин бу орада у мендан яна қарз олди. Энди мен кейинги қарзидан ортиқча ташлаганини айириб қолганини сўрасам бўладими ва шунда мен рибо қилиш гуноҳидан қутулган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эгасига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:22 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar