Нажоткор дуолар
Касалликдан шифо истаб ўқиладиган дуо
Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касалликдан халос бўлиши учун ҳеч вақт ўтказмай, мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуодан ҳам фойдаланмоғи лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин.
Таҳоратли ҳолда аввало Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва яшфи судуро қовмин муъминийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим.
«Аллоҳ мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба, 14-15).
Я айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фис-судури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъминийн.
«Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк иллати)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус, 57).
Ва нуназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаун ва роҳматун лил-муминийн.
«(Биз) Қуръонда(н) мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Ал-Исро, 82).
Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун
«Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир».
Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: «Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баса, ишфи Анташ-шафий ла шифаа илла шифаука, шифаан ла юғодиру сақоман».
«Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. «Жаноиз», 3107-ҳадис).
Аллоҳумма ишфи ъабдака янкалака ъадувван ав ямши лака ила солатин.
«Аллоҳим, шу бандангга шифо бергинки, Сенинг бир душманингга зиён етказсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».
Бисмиллаҳи арқика мин кулли шайин юзика мин шарри кулли нафсин ав ъайну ҳасидийн. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика.
«Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Термизий. «Жаноиз», 972-ҳадис).
Никоҳ кечасида ўқиладиган дуо
Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб, дуо қилгач, «Бисмиллаҳ...» айтиб «Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятина қуррота аъюнин важъална лил-муттақийна имама».
«Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳ-манир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана».
«Аллоҳим, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.
Ҳомиладор аёл ўқийдиган дуо
Ҳомиладор аёл тиббий муолажалардан ўтиш билан бирга диний вазифаларни адо этиши ва фурсат топиши билан «Оятал курси» ва «Шарҳ» сурасини, сўнг ушбу дуони ўқиши мақбулдир:
«Аллоҳумма аътина сиҳҳатан ва ъафиятан ва авладан солиҳан ва ризқон васиъан ва дуъаан мақбулан».
«Аллоҳим, бизга соғлиқ ва офият бер. Хайрли фарзандлар эҳсон эт. Мўл ризқ бер, дуоимни қабул айла».
Кўз ёрарда ўқиладиган дуо
Бундай пайтда аёлнинг яқинлари унинг ёнида ёхуд қўшни хонада «Оятал курси»ни, сўнгра Аъроф сурасининг 54-оятини ўқишади:
«Инна роббакумуллазий холақос-самавати вал-арзо фий ситтати айямин суммас-тава ъалал-ъарши, юғшил-лайлан-наҳаро ятлубуҳу ҳасисан ваш-шамса вал-қомаро ван-нужума мусаххоротин би амриҳ, ала лаҳул-холқу вал-амру табарокаллоҳу Роббул-ъаламийн».
«Дарҳақиқат, Раббингиз осмонлару Ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кундузга тунни қоплатадиган-уни (яъни, тун-кунни) шитоб қувийди – қуёш ой, юлдузларни Ўз амрига мусаххар (муте) қилиб қўйган Аллоҳдир. Огоҳ бўлингизки, яратиш ва буюриш Унга хосдир. Оламларнинг рабби Аллоҳ баракотлидир».
Бу оятдан кейин Ихлос, Фалақ, Нас суралари ва Фотиҳа ўқилади. Хайрли бир фарзанд берилиши учун дуо қилинади.
Солиҳ фарзанднинг дуоси
Исломий тарбия кўрган инсон ота-онаси кексайганда, уларни хорламайди, дилларини ранжитмайди. Уларнинг ҳақларига бундай дуо қилади:
Роббир-хамҳума кама роббаяний соғийро.
«Парвардигоро, ота-онамга марҳамат эт, улар мени марҳамат-ла вояга етказганлари каби» (Таҳрим, 8).
Масжидга кираётганда...
Аллоҳумма-афтаҳ ли абваба роҳматик.
«Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни оч».
Масжиддан чиқаётганда...
Аллоҳумма инни асалука мин-фазлик.
“Аллоҳим, Сенинг фазлинг ва карамингни сўрайман”.
Қабр зиёратида ўқиладиган дуо
Ассаламу ъалайкум я аҳлал-қубур. Яғфируллоҳу лана ва лакум, антум салафуна ва наҳну бил-исри.
«Ассалому алайкум, эй қабр аҳли. Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келганлардансиз, биз ҳам сизларнинг орқаларингиздан келамиз».
Ҳожатхонага киришдан олдин...
Аллоҳумма инний аъузу бика минар-рижсил-хобисил-мухбиси минаш-шайтонир-рожийм.
«Аллоҳим, ифлос ва ёмон нарсалар билан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Сенинг паноҳингга қочаман».
Ҳожатхонадан чиққанда...
Алҳамдулиллаҳиллазий азҳаба анний ма-юъзини ва амса-ка ъалайя ма янфауний субҳанака ғуфронака роббана ва илайкал-масийр.
«Мендан азият берувчи нарсани кетказиб, фойдалисини қолдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Сени номингни поклаб ёд этаман ва мағфиратингни сўрайман. Эй Роббимиз, қайтишимиз Сенгадир».
Уйдан чиқаётганда...
Бисмиллаҳи тавакалту ъалаллоҳи, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
«Аллоҳ номи ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда... Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир» (Абу Довуд. «Адаб», 5094-ҳадис).
Уйга кираётганда...
Аллоҳумма инний асалука хойрол-мавлажи ва хойрол-махрожи бисмиллаҳи ва лижна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи Роббана таваккална.
«Аллоҳим, Сендан кираётганим ва чиқаётганим жойларнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг номи ила кирдик. Аллоҳнинг номи ила чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул этдик».
Уйқуда қўрққан кишининг дуоси
Аъузу би-калиматиллаҳит-тааммати мин-ғозабиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш-шаятийни ва ан яхзурун.
«Аллоҳнинг ғазабидан, қулларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг ҳар турли ёмонлигидан Аллоҳнинг барча калималарига юкинаман» (Абу Довуд. «Тиб», 3893-ҳадис).
Дастурхон дуоси
Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн.
«Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Фарзанд тилаш дуоси
Робби ла тазарни фардав ва анта хойрул варисийн.
«Парвардигорим! Мени (вориссиз) ёлғиз қолдирма. (Агар ворис бермасанг ҳам) Сенинг Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё, 89).
Ғазабланганда ўқиладиган дуо
Аллоҳуммағфир лий занбий ва азҳаб ғойзо қолбий ва ажирний минаш-шайтонир-рожийм.
Аллоҳим, гуноҳларимни кечир, қалбимнинг ҳиддатини (ғазабини, алангасини) кетказ ва мени шайтоннинг ёмонлигидан асра.
Шунда ҳам ғазаб кетмаса, имкон топилса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиш, «Алам нашроҳ лака...» сурасини тиловат қилиш ва юқоридаги дуони такрорлаш лозим.
Уй сотиб олиб, жойлашгач ўқиладиган дуо
Таҳорат олиб икки ракат намоз ўқилади ва: «Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Вас-солату вас-саламу ъала ра-сулина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн. Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ла ин шакартум ла азийданнакум ва лаин кафартум инна азабий лашадийд», дегач, қуйидагича дуо қилинади:
Аллоҳим, менга оилам билан бирга яшаладиган бир маскан насиб этдинг, Сенга шукрлар бўлсин. Мени ва оиламни бу уйда масъуд ва бахтиёр айла. Бизни ҳар турли бало-қазолардан, фалокатлардан сақла. Аллоҳим, биз ожиз бандалармиз. Бу уй гуноҳлар эмас, балки фақат хайрли ва гўзал ишлар ҳақида гапириладиган ва эзгу амаллар бажариладиган жой бўлсин. Раббим, қўшниларимга азият етказишдан мени асра. Яхши қўшнилар насиб эт. Аллоҳим, Сенга ҳамду сано, суюкли Пайғамбарингга салоту саломлар бўлсин.
Кўз тегишга қарши ўқиладиган дуо
Кўз тегишига қарши Фотиҳа сураси ва «Оятал курси»дан сўнг ушбу оятлар ўқилади:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ин якадуллазийна кафару лаюзлиқунака би абсориҳим ламма самиъуззикро ва яқулуна иннаҳу ламажнун. Ва ма ҳува илла зикрул-лил-ъаламийн.
«Албатта, кофир кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», дерлар. Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир» (Қалам,51–52).
Садақа бераётганда...
Роббана тақоббал минна иннака антас-самиъул ъалийм.
«Эй Роббимиз, биздан уни қабул айла, чунки Сен эшитгувчи ва билгувчисан».
Аксирган кишига айтиладиган дуо
Аксирган киши, ёнида бирор одам бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, «Алҳамдулиллаҳ» дейди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) аксирган кишига ёнидагиларнинг «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сенга раҳмат этсин) дейишини тавсия қилганлар. Акса урган киши эса «Ярҳамукаллоҳу ва ийякум ва яғфиру лана ва лакум» (Аллоҳ бизга ҳам, сизга ҳам раҳмат айласин, бизни ҳам, сизни ҳам афу этсин) ёхуд «Яҳдина ва яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ҳидоятга бошласин) дейди.
Ҳилол (янги ой) кўринганида...
Талҳа ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинишича, Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) янги ойни кўрганларида бундай дуони ўқиганлар: Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-иймани вас-саламати вал-ислам, роббий ва роббукаллоҳ.
Аллоҳим, бу ойни бизга қутлуғ ва баракотли бир ой айла. Имон, саломат ва Ислом-ла лиқ тўлиб безанган кечаларда чиқсин. Эй ҳилол! Сенинг ҳам, менинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир (Термизий. «Даъват», 3677-ҳадис).
Уловга минилаётганда ўқиладиган дуо
«Оятал курси» ўқилгач, «Субҳаналлазий саххоро лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила роббина ламун-қолибун. Бисмиллаҳи мажроҳа ва мурсоҳа. Инна роббий ла Ғофурур-Роҳийм» дейилади.
Давомида қуйидагича дуо айтилса ҳам бўлади: Аллоҳим, Сенинг номинг билан йўлга чиқмоқдаман. Менга соғлиқ ва ҳалол касб насиб этганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Йўл давомида мени ва уловимга минган йўловчиларни бало-қазолардан, ҳар турлик хавфу хатарлардан Ўзинг асра, ёрдамингни дариғ тутма биздан, ё Раббий. Биз қанчалар гуноҳкор бўлмайлик, Сен бизни мағфират эт. Манзилимизга эсон-омон етиб боришни насиб айла. Фарзандларимизни етим қолдирма, Парвардигоро. Қайтишимизда оиламизни ғам-андуҳсиз кўрмоқни лутф айла. Сен ҳамма нарсага қодир Зотсан, Аллоҳим.
Фаришталарнинг мўминларга дуоси
Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар мўминлар ҳақига бундай дуо қилишади: Роббана васиъта кулла шайъин роҳматан ва ъилман фағфир лиллазийна табу ваттабаъу сабийлака вақиҳим азабал-жаҳийм. Роббана ва адхил-ҳум жаннати ъадниниллатий ва адтаҳум ва ман солаҳа мин абаиҳим ва азважиҳим ва зурриятиҳим иннака антал азизул ҳакийм. Вақиҳимус-саййиати, ва ман тақис-саййиати, явмаизин фақод роҳимтаҳ ва залика ҳувал фавзул ъазийм.
«Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсада кенгдирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан» (Мўмин сураси,7-9).
Дўкон ёхуд ишхонани очаётганда...
Аллоҳумма я муфаттиҳал-абваб, ифтаҳ лана хойрил-баб. Аллоҳуммарзуқна ризқан ҳалалан тоййибан, ва ризқон васиан бироҳматика я Арҳамар –Роҳимийн, ва Анта хойрур-Розиқийн.
Эй эшикларни очувчи Аллоҳим! Бизга хайрли эшикларни оч. Аллоҳим! Бизга ҳалол ва тоза ризқлар эҳсон айла, ризқимизни кенгайтир, эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси! Ризқ бергувчиларнинг энг хайрлиси Сенсан!
Камбағалликдан қутулиш дуоси
Бисмиллаҳи ъала нафси ва мали ва дини. Аллоҳумма роззини би қозоика ва барик ли фима қуддиро ли ҳатта ла уҳибба таъжила ма аххарта ва ла таъхира ма ажжалта.
Ўзим, молим ва диним хусусида Аллоҳ номи билан (сўрайман). Аллоҳим, қазо ва ҳукмингга мени рози қил, менга тақдир этганинг нарсаларни баракатли эт. Шундай бўлсинки, кейинга қолдирганингни ҳозир, ҳозир берадиганингни кейин сўраб юрмайин («Ал-азкор», 116-бет).
Дарс тайёрлашда ёки имтиҳонга киришда ўқиладиган дуо
(Таҳоратли ҳолда дарс тайёрлаган яхши. Дуолар «Бисмиллоҳ...»дан сўнг ўқилади.)
Робби зидни ъилман ва фаҳман вал-ҳиқни бис-солиҳин. Роббишроҳ ли содри ва яссир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани яфқоҳу қовли я Ҳафиз, я Роқиб, я Насир, я Аллоҳ. Робби яссир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри.
Раббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўш.
Раббим! Кўксимни оч, ишимни осон айла ва тилимнинг тугунини ечгин, сўзимни тушунсинлар. Ў Ҳофиз, ё Роқиб, ё Носир, ё Аллоҳ.
Раббим! Осон қилгин, қийин қилма. Раббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.
(Имтиҳонга киришдан олдин уч, беш ёки етти марта Оятал курси” ўқилади.)
Сафар дуоси
Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасомту. Аллоҳумма акфини ма аҳаммани ва ма ла аҳтамту лаҳу.
Аллоҳумма заввиднит-тақва, вағфирли занби ва важжиҳни лил-хойри айна ма таважжаҳту.
Аллоҳим, Сен томон интилдим. Сенга юкиндим. Аллоҳим, мени андишалантирган ёхуд андишалантирмаган хусусларда Сен менга кифоя қил. Тақвони менга озуқа қил, Аллоҳим! Гуноҳимни кечир ва қаерга бормайин, мени доимо яхшиликка бошла, ё Раббий. (Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳар гал йўлга чиққанда ушбу дуони ўқир эдилар.) («Ал-азкор», 195-бет).
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Субҳаналлазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ла мунқолибун.
«Бу уловларни бизнинг хизматимизга берган Аллоҳ буюкдир. У барча айбу нуқсонлардан муназзаҳдир. Йўқса, бизнинг буларга кучимиз етмас эди» ояти ўқилади ва уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу акбар» дегач:
Субҳанака инни золамту нафси фағфирли, иннаҳу ла яғфируз-зунуба илла Анта.
Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман, мен ўз нафсимга зулм қилдим. Аллоҳим! Мени кечир. Чунки Сендан бошқа кечиргувчи йўқ («Аз-азкор», 145-бет).
Ўлим хабарини эшитганда ўқиладиган дуо
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳуммактубҳу фил-муҳсинийна важъал китабаҳу фий иллиййин. Вахлуфҳу ъала ъақобиҳи фил-ғобирин. Аллоҳумма ла туҳарримна ажроҳу вала тафтинна баъдаҳу вағфир лана ва лаҳ.
Бизни Аллоҳ келтирди, яна Унга қайтамиз ва албатта Раббимизга қовушамиз. Аллоҳим! Уни(маййитни) даргоҳингдаги яхши кишилар қаторига ёз, китобини фазилатлиларникидан айла. Ортда қолганларига кафил бўл.
Аллоҳим! Бизни унинг ажридан маҳрум этма. Ундан ке-йин бизни фитнага йўлиқтирма, бизни ва уни афв эт.
27 Июл 2022, 08:34 | Дуолар | 176