Намоздан кейинги зикрлар

НАМОЗДАН КEЙИНГИ ЗИКРЛАР


Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир.

Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир:

Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам. Табарокта я залжалали вал икром.

Мазмуни:

Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир.

Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.


ОЯТАЛ КУРСИ


Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув-ва ла навм. Лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Манзаллазий яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳ. Яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юхитуна би шайим-мин ъилмиҳи илла бима шаъа. Васиъа курсийюҳус-самавати вал арз. Ва ла яъудуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъаллийюл ъазийм.

Мазмуни:

Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У ҳамиша) тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўладиган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир.


ТАСБEҲ


Субҳаналлоҳ

(33 марта)

Алҳамдулиллаҳ

(33 марта)

Аллоҳу акбар

(33 марта)


КАЛИМАИ ТАВҲИД


Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шайин қодир.

Мазмуни:

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.



27 Июл 2022, 08:42 | Дуолар | 124
|
Boshqa savol-javoblar