Азон ва иқоматни эшитганда ўқиладиган дуо

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким азонни эшитган пайтида

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

 «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасъҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деб айтса, Қиёмат куни унга шафоат бўлади”, дедилар.

(Маъноси: Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси - Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир), деб сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.) Абу Довуд ривоятлари.



17 Феврал 2023, 01:48 | Дуолар | 39
|
Boshqa savol-javoblar