Рукуъда бош кўтарганда ва тик турганда ўқиладиган дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан қоматларини кўтарганларида:
سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ
«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади), тик бўлганларида эса, «Роббана лакал ҳамд» (Раббимиз, Сенга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар. (Баъзи ривоятларда: «Роббана ва лакал ҳамд» бўлиб келган). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
17 Феврал 2023, 01:52 | Дуолар | 31