Аёлнинг меросдаги ҳаққи

Ассалому алаикум! Бир оилада ота-она вафот этган ва меросни фарзандларига васият қилишмаган, уларнинг 2 ўғил ва бир қизи бўлиб, шариат бўйича ўғиллар иккидан беш қисм ва қиз бешдан бир қисм ҳаққа эга, мерос қонун бўйича тақсимланса тенг учга бўлинади, қонун бўйича мерос тақсимланганда табиийки қиз фарзанд шариат бўйича тақсимланганга қараганда кўпроқ улуш олади, ўғил фарзандлар рози бўлган тақдирда шу миқдорда улуш олиш қиз фарзанд учун ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало шариатга мувофиқ бўлиш керак, кейин ҳадя қилишлари мумкин. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 15:53 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar