перечисления

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Оллоҳ Сизни илмиздан бизларга ҳам юқтирсин! Жияним институтда шартнома асосида ўқийди, шартномадаги 4.200.000 сўмни бирор фирмага 3.800.000 эвазига институтга перечисления (талаба ўзига 10 % чегириб қолиб) қилдиради. Юқоридаги савол жавоблардан ўқиб билдимки бу мумкин эмас экан. Ундай қилма десам, 400.000 сўм ҳам менга анча ёрдам бўлади дейди. Шу чегириб қолинган миқдорни ўзимизча қарз ҳисоблаб кейинчалик имконияти бўлганда ўша фирмачига олиб бориб берса бўладими? фирмачини тополмаса (ҳар сафар турли фирмалардан кўчирилади) муҳтожларга эҳсон қилса каффорат бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хатони тўғрилаш учун бўлади. Аммо доимий одат учун бўлмайди.

3 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 178 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar