Мен қилаётган иш гунохмасми?

Ассалому алайкум! Россия давлатида 6,7 йилдан буён кампир қараш, яъни "сиделка" лик ишида ишлаб келаман. Рус кампирларига қарайман. Худога шукур 5 вақт намоз ўқишга ҳам руҳсат беришади. Мусулмонлар христианларни кампир, чолларига қараб, ишлаши мумкин эмас экан. Мен бўлиши мумкинмас, Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) ҳам бир яхуйдийга караганликлари тўғрисида эшитганимни айтдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яҳудийнинг хизматини қилган деган ҳикоя саҳиҳ ҳадисларда келган эмас. Иккинчидан, аёл киши рус эркакларга қаровчи бўлиши мутлақо жоиз эмас. Кампирларга қараши мумкин, шунда ҳам аврат деган масалани риоясини қилиши шарт. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 21:59 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar