Мусулмон одам господи Иисус деб қўйса

Ассалому алайкум! Гохида руслардан (Господи Иисус) деган сўзларни эшитиб қоламиз. Бу сўзни мусулмонлар билиб билмай айтса нима бўлади? Диндан чиққан ҳисобланадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Куфр сўзни айтган бўлади. Аввало у одамга “бундай дейиш куфр, қайтиб айтманг” дейиш керак. Агар у мен билмай айтибман деса уни кофирга ҳукм қилинмайди. Мен айтавераман, менга фарқи йўқ деса бунда хатарли оқибатга келиб қолади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar