Фармацевтика соҳасида иш

Ассалому алайкум! Чет эл фармацевтика фирмасига ишга кирмоқчиман. Унда дориларни таннархи тахминан қуйидагича ҳисобланади: Ишлаб чиқариш ҳаражатлари, йўл ҳаражатлари, реклама ҳаражатлари ( буни ичига врачларни моддий рағбатлантириш ҳам киради). Шунда таннарх шу таркибли бошқа дорилар нархидан деярли фарқ қилмаса, дори моддаси бемор учун зарур ҳисобланса, шу жойдан оладиган ойлигим ҳалолми? Нарх ва ойликлар бошлиқлар томонидан белгиланади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар тармоқли маркетинг бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:47 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar