Ўз улушимни олиб қолишим

Ассалому алайкум! Мен мебель фабрикасида менеджер бўлиб ишлайман. Мен тайер махсулотларни тижорат учун харидорларга юбориб тураман. Ва товар пулини фирмага олиб келиб ўтказаман. Саволим шуки, шу махсулот пулини устига ўз улишимни қўшиб сотсам бўладими? Яъни пулини фирмага ўтказмай туриб ўз улушимни олиб қолсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 05:43 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar