Катта рахмат

Ассалому алайкум хазрат Аллох сиз қилаётган бу ишлардан рози бўлсин, умрингизга ва қилаётган ишларингизга ўзи барака берсин. Устоз мен сиздан 3-4 ой олдин касалликдан тузалиш учун Дуо сўраб боргандим. Инша Аллох Аллохни мархамати, сиз ва яқинларимизнинг дуолари ила соғлигим анча яхши бўлиб қолди. Устоз рухсат берсангиз сиздан яна бир дуо сўрамоқчиман. Бу йил олийгохни бакалавр ни тугатиб Аллохни инояти ила магистратурага хужжат топширдим. Аллох насиб қилса ўзимга ўхшаган беморларни даволайдиган шифокор бўлмоқчиман. Эртага имтихон. Устоз илтимос таровех намозлари ва Жума кунида мен мухлисингизни хаққига хам дуо қилинг Аллох насиб қилиб имтихондан ўтсам. Олдиндан рахмат. Агар жумлаларда хато ўтган бўлса узр, Беайб хақ Аллохнинг ёлғиз ўзидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ яхши мутахассис бўлиб ҳаммага манфаат беришни насиб этсин!

4 Май 2022, 07:37 | Савол-жавоблар | 158 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar