Тиш олдирдим рўзам бузилдими

Ассалому алайкум! Тишим оғриганлиги сабабли тиш олдирдим. Оғриқ қолдирадиган укол орқали. Оғзимда тўпланган тупукни ютиб юбордим. Рўзам бузилдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тупукни ютиш ва милкка қилинган укол билан рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 09:53 | Савол-жавоблар | 160 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar