бу ҳадислар мавжудми ?
Ассалому алейкум шайҳ ҳазратлари. 1260) Ким биродарига ўртада туриб ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилса, у ҳадяни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта бир эшикни очибди.Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.1251) Кимда уч ўғил бўлса-да, улардан бирортасининг исмини Муҳаммад деб номсалмаса, жоҳил бўлибди.Тобароний Ибн Аббосдан (р.а.) қилган ривоят.1274) Сувга агар нажосат тушиб ранги, таъми ва ҳидини ўзгартирмаса, у покдир.Имом Байҳақий ривояти.1282) Рўзадорнинг уйқуси ибодат, жим туриши тасбеҳ, амали икки баравар, дуоси ижобат ва гуноҳи кечирилган.Тобароний Абдуллоҳдан (р.а.) қилган ривоят.Бу ҳадислар мавжудми ? Айтмоқчи манки уйдирма эмасми ? (бу ҳадислар муҳаддис сайтидан олинган)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳадислар мавжуд.
4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳадислар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳадислар мавжуд.
4 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳадислар