Жума намозида хутба ўқилмаса

Ассалому алайкум! Биз Жанубий Кореядамиз жума намозига борамиз. Бу ерда жума хутбаси ўқилмас экан. 2 ракат фарз ва 4 ракат суннат ўқилади. Биз ўзимиз азон айтилгандан кейин ўзимиз 4 ракат суннатни ўқиймиз. Саволим биз жума намозини адо қилган бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жуманинг хутбаси фарз. Имом иккинчи азон айтилганидан кейин ҳеч бўлмаганда Алҳамдулиллаҳ вассолаату вассалааму ала росулиллаҳ деб қўйиши шарт. Усиз жума адо бўлмайди. Биринчи азондан олдин қилинадиган маъвиза жуманинг фарзидан эмас. Усиз ҳам жума адо бўлади. Яна ҳам батафсил ёзинг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 13:30 | Савол-жавоблар | 178 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar