Бир намоз икки марта ўқилса

Ассалому алайкум! Охирги вақтларда бундай холат кўп такрорланяпти, шунинг учун сизнинг ёрдамингиз керак, рахмат. Бугун аср намозини ўқиб бўлгач хаёлимда биринчи ракаатда зам сура ўқимагандай бўлди, баъзида 4 ракаатли намозни худдики 3 раккатини ўқигандай бўламан. Бугун хам шундай бўлди. Саволим: Шу холатларда намозим қабул бўлмади деб ўйлаб яна бир бор иқомат айтиб иккинчи маротаба намозимни ўқийман. Шундай бир намозни икки маротаба ўқиш мумкинми шубха бўлганда? Агар биринчи мартада хам намозим тўғри ўқилган бўлса, иккинчи марта ўқиганим менга зарар қилмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқишингиз мумкин, лекин телефонингизни камерасини ёқиб олиб ўқисангиз хато бўлса қайта ўқийсиз хато бўлмаса қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 195 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar