Дадам учун нима қилсам савоб бўлади

Ассалому алайкум! Дадамни оламдан ўтганларига 3 йилча бўп қолди. Улар намоз ўқимасидилар, оила иш билан вақт ажратолмаганлар. Лекин хеч қачон ёмонлик қилмаганлар, халол яшаганлар, кўп инсонларга ёрдам берганлар. Айниқса қарз кўп берганлар, улар бир кун тушимга кириб “2 та дунё боракан, иккинчисига ўтиш учун намоз ўқиш керак экан. Ман билмаганидим” дедилар. Шундан кейин намоз ўқишни бошлаганман. Энди улар учун нима қилсам савоб бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қолдирган фарз намоз ва рўзаларини фидясини тўлашингиз мумкин. Шояд каффорат бўлса. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 161 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar