Бир ҳадис

Ассалому алайкум! Бир ҳадисни саҳиҳ ёки заиф ёки тўқималигини аниқлаб берсангизлар. Анас р.а. дан ривоят қилинади: Қиёмат куни маҳшарда йиғилинганда Аллоҳ “О Аҳмад ва Муҳаммад исмли кишилар киринг жаннатга” деб буюрар экан. Шунда улар О Аллоҳ, бизни китобимизда бирон бир яхши амал йўқ қандай қилиб бизни жаннатга киритдинг деб сўрашаркан. Шунда Аллоҳ Ман Ўзимга Аҳмад ва Муҳаммад исмли бандаларимни дўзахга киритмайман деб ваъда берганман дер экан. Шу ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar