Мен нима қилсам бўлади?

Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари, сизни бу хизматларингизга Аллоҳ Ўз ажрини берсин. Мени саволим шундан иборатки, биз оилада тўрт уғил, мен ўртанчисиман. Аллоҳ раҳмат қилсин ,отам икки акамга уй қилиб бериб, менга ер участкаси олиб берган эди, тақдир тақозаси билан мен ва укам оилаларимиз билан чет элда яшаётган эдик. Укам Аллоҳ раҳмат қилсин, тўсатдан оламдан ўтди. Кейин мен отам билан маслаҳатлашиб отамни ўзини уйини яхшилаб қурдик, укамни пуллари ҳам кетди, мен ҳам анча ёрдам бердим. Укамни оиласи кучиб келаман деган эдик. Лекин келмади, у бошқа эр қилиб кетди, ҳозир отам ва онам оламдан ўтиб кетди, энди мен нима қилай бу уйни? Маслаҳат беринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саккиздан бир хотинига. Қолгани болаларига. Бошқаларга тегмайди. Буни жонли мажлисда ҳал қилиш керак. Мисол учун бола ўғил ёки қиз эканида ҳам фарқ бор.

5 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar