Вирусдан сақланиш учун исириқ тутатиш

Ассалому алайкум! Рўзадор киши, қасд қилмасдан, масалан, вирусдан ва ёки гриппдан сақланиш, шунингдек хонадаги хидларни хайдаш мақсадида тутилган исириқдан хидлаган бўлса рўза очилган хисобланадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тутатиб, қасддан ҳидласа рўзаси очилади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 136 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar