Қолдириб кетилган сигарет ҳақида

Ассалому алайкум! Мен масжидга кирганимда оёқ кийимлар қўядиган жойда сигарет қутисини кўрдим. Бунда бир назар ташлаб ичкарига кириб намоз ўқидим ва чиқиб кетаётганимда шу сигаретни олиб чиқиб ахлат қутисига ташласам бўлар эдими? Ёки бу бировнинг мулки ҳисобланганлиги учун мумкин эмасмиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У одам ичкарига олиб кришга ботинолмабди. Сиз кўрмаганликка олиб қўяверинг. Одамлар ўзидан бошқасига зарар қилмайдиган хато қилаётганида кўрмасликка олиш афзал. Бошқаларга зарар етиши аниқ бўлган ҳолатда эса ўнглашга ҳаракат қилиши керак. Ўнглашда ҳам пайғамбар умматларига насиҳат қилганларидек даражада бўлмаслиги керак. Улар гуноҳдан пок бўлатуриб насиҳат қилганлар. Биз эса ўз ҳолимизга ҳам назар қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 08:57 | Савол-жавоблар | 129 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar