Хурмо савдоси

хурматли шайх хазратлари . Устоз савдода харидор ва сотувчи кадок кутисини яъни яшик огирлигини узаро келишган холда белгилаши халолми? Масалан хурмо олувчи сотувчидан 1.5 ёки 2кг утиб берасизми деб айтса сотувчи аслида яшик бундай огирликга эга булмасада рози булиб харидорнинг таклифини кабул килса шу савдо тугри буладими
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қутининг оғилигини ўлчаса бўлади. Ўтиб беришни алоҳида сўраши керак. Енгил қутини оғир деб ҳисоблашни сўраш мумкин эмас. Баъзи ноинсоф одамлар боғбонларга, мевангни оламан, деб ишонтириб, узилган мевани тортишга келганда, қутини бунча ҳисобласанг, оламан, бўлмаса, олмайман, деб туриб олишади. Боғ эгаси ноилож қолади. Кўнмаса, мева бузилиб қолади. Кўнай деса зарар кўради. Бундай қилиш савдогарларга ҳалол эмас.

5 Май 2022, 09:19 | Савол-жавоблар | 176 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar