Латареа

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда мусофир юртда ишлаб юрибман. Бу ерда латареада пул маблағини ютиб олдим. Ютиб олган пулим мен учун ҳалол бўладими? Агар ҳалол бўлмаса бу пулни эхсонга сарф қилсамчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Лоторея ўйнаш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Ундан ютиб олинган пул ҳам ҳаром. Савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга бериб юборилади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar