Ёлгон эмасми?

Ассалому алайкум мухтарам Устоз!АЛЛОХ(ж/ж) илмингизга ва умрингизга барокат ато этиб, икки дунёда яхшиликлар билан сийласин!Устоз купчилик эътибор бермайдиган яна бир масалада саволимиз бор эди. Баъзида бирор кишидан "соат неча булди" деб сурасак, масалан: соат 11:57 булган булса, купчилик соат 12 булди деб айтади, аслида соатнинг 12 булишига яна 3 дакика бор. Устоз шундай холларда соат сураганларга юкоридагидек вазиятда жавоб берганлар ёлгон гапирган булиб, гунохкор булиб колишадими? Саволимиз ноурин булса узр сураймиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлмайди, иншааллоҳ. Урфда бор нарса.‎

5 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar