Тўйдан олдин никоҳ ўқитиш

Ассалому алайкум! Фарзандимизни унаштириб қўйганмиз. Ин шаа Аллаҳ кузда фарзандларимизга никоҳ тўйи қилиш ниятидамиз. Ҳозирда ёшлар бир бирига номаҳрам ҳисобланади. Яқинда ҳудо хоҳласа Рамазони шариф бошланади шу муборак ойнинг фазли ҳайри ва барокатидан умид қилганимиз сабабидан ҳамда тўйгача фарзандларимиз эркин мулоқот қилишларини кўзлаб Рамазон ойида уларни никоҳлаб қўйишни яхши ният қилганмиз. Бу ишимиз жоизми? Шу ойда никоҳлаб қўйишни ният қилиб анчадан бери иҳлос қўйганмиз. Маълум сабабларга кўра тўйни кузда қилишга мажбурмиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 13:19 | Савол-жавоблар | 206 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar