Харом пул ва қарз

Ассалому алайкум! Мен Корея давлатига ўқишга келганман. У ерда бир инсон билан танишдим ва у менга интернетта улама соч сотишини ва уни сайтига ёрдам беришини сўради. Мен унга кўмаклашдим ва ҳаққимни берди. Кейин билсам у иш билан шуғулланиш ва ундан топкан пул ҳам харом экан. Мен олган харом пулимдан қандай қутилсам бўлади? Олган хаққимни эгасига қайтариб берганим афзалми ёкида савоб умид қилмасдан фақир мискинларга берганим афзалми? 2). Бир карис инсонга оғир вазиятида қарзга пул бердим. Лекин унинг топиши харом яъни чўчқа гўшти сотади. У топкан пулидан менга қарзини узса у пул менга ҳалол ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Савоб умид қилмасдан фақир мискинларга берганингиз афзал. 2). “Карис”ларни динида у нарса ҳаром ҳисобланмайди, шунинг учун уни пули сизга ҳалол. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar