Тиззада намоз ўқишлик

Ассалому алайкум! Россияда бозорда ишлайман. Пешин билан Асрни бозорда растани орқасида тиззалаб ўқийман. Кейин эрталабки таҳорат билан сапогимни кияман. Пешин билан Асрга сапогимга масҳ тортаман. Шундай ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозларни тик туриб ўқинг. Сапокка масҳ тортиш жоиз. Агар туфуқни беркитса, тепадан қараганда кўришининг зарари йўқ. Ёнбошдан қараганда туфуқдан юқори турса бўлди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 147 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar