Иймонимни мустаҳкамламоқчиман

Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати азолари.Оллоҳ қилаётган ишларингизни ҳайрли ва барокатли қилсин.Саволим шундан иборатки Мен имонимни янада мустаҳкам қилмоқчиман.Шунинг учун менга кўмакалашсангиз.Қандай китоблар ўқишни маслаҳат бера оласиз ? Келажакда мўминаларни оналари сингари жуфти ҳалол бўлишим ва меҳрибон она бўлишим учун ҳозирдан бошлаб қандай ўзимни тайёрласам бўлади.Маслаҳат берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло астойдил сўраганни беради. Катта сўранг. Устозлар иймонни мустаҳкамлашда саҳоба ва аввалда ўтган улуғлар тарихи катта фойда беради деганлар. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar