Пул йўқолди

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Менинг бир музорабачи шеригим ҳисоб-китоб қилса фойда тугул пулнинг танидан ҳам кам чиқибди. У шогирдларидан гумонда. Сотилган нарсалар ёзиб юрилган. Тахминан 2 миллион атрофида пул кам чиқяпти. Танидан 600 минг кам. Зарар 100 фоиз менга боладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шерик бепарволик қилса, тўлаб беради.

5 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 137 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar