Ёшликда куфр ишларини қилганлар

Ассалому алайкум! Хозирги замонда аввалдан бидиат ва куфр нарсалар оммалашганки нима деб тушунтиришнихам билмайман. Қўлимдан келганча тушунтириб бераман. Аввалдан бидат ва куфр нарсалар удум бўлиб келган. Одамлар ёшлигида бу нарсаларда билибми билмайми қатнашганлиги эхтимолдан холи эмас мисол фолон жойни зиёрат қилгани оилавий бориш ёки бошқа куфрий амаллар. Хуллас саволимни муддоси ўшалар катта бўлиб оила қурса уларни никохи нима бўлади? Демоқчиман ширк ва куфр амалини қилган инсон диндан чиқадику? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Калима айтиб астойдил тавба қилган бўлса мўмин ҳисобланади ва никоҳлари ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:45 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar