Фарғонаданман тошкентда ишлайман

Ассалому алайкум! Мен Фарғона вилоятиданман, менинг асосий ишим тошкентда. Хафтанинг 6 куни тошкентда 1 куни ўз уйимда ўтади. Мен намозларимни қай тариқа адо этаман? Қаср қилибми ёки хаммасини ўқийманми? Тошкентда арендада тураман, намозни адо этишга хамма шароитларим бор. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз Тошкенда ва йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Уйингизда тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar