Фарзандга ота она ҳам масъулми

Ассалому алайкум! Устозлар, Алҳамдулиллаҳ мен бу йили мактабда дарс беришни бошладим. Мактабда ўқувчиларни ҳулқи жуда ҳам ёмон тарифлашга тил ожиз. Бунга ота оналар ҳам масулми? Ахир 45 дақиқа дарс давомида уларга бир нарсани ўргатай десам худди 2-3 ёшли болалар каби ўзини тутишади. Бирини жимитса бошқаси бошлайди, ҳаттоки қиз болаларда ҳам шу аҳвол, лекин синфда ўқишни ният қилган яъни чет тилини ўрганаман деганлар ҳам бор. Вақтни тарбиясиз болаларга сарфлаб уларни ҳаққини бермаяпманку. Ота оналари мажлисларга келишмайди, "бизни ўрнимизга ўзингизни қўйиб кўринг, 40та бола буларни жимитиб ҳам улгурмаяпмиз дарс тугаб қоляпти фарзандингизни тартибга чақиринг" десак "бу сизи ишиз, сиз бу учун ойлик оляпсиз тарбиялаш ҳам ўқитиш ҳам дарс пайтида сизни бўйнизда, ахир мен сизи мени ўрнимга ўзизи қўйиб 18соат кўмир ташинг демаяпманку" деб айтяпти. Нима қилишимиз керак? Гап уқмайдиган ўқувчилар билан қандай муомала қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқийдиган болаларга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Тарбия бериш ўқитувчини эмас ота-онанинг иши. Ўқитувчининг иши илм бериш. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 162 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar