Операциядан кейинги намозим

Ассалому алайкум! Варикоцелни операция қилдирдим. Намозни қандай ўқисам бўлади, қаъдага ўтириш қийин, сув бор, лекин тахорат қилолмайман. Ёстиқда таяммум қилса бўлади деб эшитганман. Қандай йўл тутсам бўлади? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ювиши мумкин бўлган жойларни ювинг, қолган жойига масҳ тортиб қандай қодир бўлсангиз шундай намоз ўқинг. Ўтириб ўқиш мумкин бўлмаса ётиб бўлса ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar