Аллоҳнинг номини нотўғри талаффуз қилиш

Ассалому алайкум! Айтиб ўтганингиздек бу сайтда янгиларданман лекин излаш хизматидан бу саволимга жавоб топа олмадим. Кўпинча ёши катта одамлар дуо охирида Аллоҳу акбар дейиш ўрнига Аллоҳ кечирсин облохакбар деб нотўғри талаффуз қилишади. Ёшари катталиги сабабли индай олмаяпман. Нима деб тушунтирсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиройли қилиб облоҳ эмас Аллоҳ деб ўргатиб қўйиш керак. Ўқишни билса бир қоғозга Аллоҳ деб ёзиб қўлига тутқазиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:17 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar