Брокерлар

Ассалому алайкум! Мен жахон акция бозоридан турли хил компанияларнинг акцияларини сотиб олмоқчиман. Бу иш брокер орқали қилинади. Қанча акция олсам хам ва қайта сотсам хам брокерга шартномада айтилган холда пул тўлашим керак. Мисол учун $250лик акцияни мен $251 га оламан, бу ерда $1 брокернинг хаққи. Шу иш халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз аввало биржа ишини тўлиқ ўрганиб чиқинг. Шариат аҳкомларига бир бир солиб чиқинг. Чунки шариатимизда йўқ нарсаларнинг савдоси жоиз эмас дейилган. Ҳамда бировнинг қарзини сотиб олиш ҳам жоиз эмас дейилган. Бизни билишмизча биржада асосан 70-80% шундай ишлар бўлар экан. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar