Гуноҳ амал

Ассалому алайкум! Киши дин буюрган амалларни бажаради. Намоз, рўза, закот, имкон қадар. Лекин билиб ёки билмасдан бирон гуноҳ иш қилса шу қилган иши учун аввалги қилган амаллари "куйиб" кетадими масалан ёлғон гапирса, ёлғон гапириб агар уни "ҳалол бўлаверади" деса, ҳаттоки диндан чиқиши мумкин экан. Лекин мен ёлғонни ҳаромлигини биламан. Уни “ҳалол бўлаверади” демаганман. Бугун бир дўстимга ёлғон ҳазил қилдим. Энди ич этимни "еб битирдим". Афсусланябман. Бу қилган ишимга ҳукм қандай? Аллоҳ ўзи рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўтган савобли амаллар бу билан ювилмайди. Ёлғон гапираверсангиз бу ҳам бир касаллик бўлиб сурункаликка айланади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:34 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar