Поэздга билет олиш

Узур устоз бу саволни биринчибор қайси бол‘имга тушганлигини топаолмадим,но то‘г‘ри юборибман шекилли деб қайтадан юбордим,такрорий бо‘либ қолган болса узур. Ассалому алайкум ҳурматлик устоз,саволимда ҳатолик бо‘лган болса узур со‘райман.Саволим қуйидагидек:Устоз бу саволнинг жавобига Россияда муҳтожлик болиб қолди,Россияга поэздда бориш ва келиш учун 3 ҳил нарҳ болар экан.1. Давкат кассасидан билет олиш.2. Давлат кассасидан камида 1-2 ой олдин билет олинмаса кассага кириш жойида (билетчик ёки посадчик)деб номланган но расмий шаҳслардан таннарҳга нисбатан қиммат нарҳда.3. Проводник(вагон ҳодими)га билет нарҳидан камроқ нарҳга.(билетсиз яширинча). Манашу 3-ҳолатдан қай бири шариатга мувофиқ билет олинган бо‘лади.Бу саволни беришдан мақсадим,устоз ко‘пчилик намозҳон биродарлар бу ҳолатлардан тог‘ри келганидан фойдаланиб юришар э‘кан. Уларга о‘зим тушунтирдиму,лекин сизни жавобингиз уларга яҳшироқ та‘сир э‘тади деб сизга ёзишга қарор қилдим.Жавоб учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Давлат қассасидан олиш.

6 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar