Саф тугрисида

Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Менинг бир оёгининг тизззасини пастидан кесилган акам бор. Киёмда тиззаси билан туради.Махалла масжидида катталар киёмда тула тура олмайдиган ногиронлар сафнинг чеккасида туриш керак,уртасида турса саф бузилади деган гап килишибди.имом домла хам шундай дебди. Акам 5 вакт намозни масжидда укийди. Масжидга кириб деворнинг ёнида чеккада кутиб утиради,фарзда саф тулмай колса эмаклаб сафнинг чеккасига келади.Кискаси нокулайлик бор.Юкоридаги гап тугрими,акам шу масалани сиз Жанобдан сураб беришимни илтимос килди. Аллох рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, улар акангизга ноқулай бўлмасин, деб айтишган. Саф бузилади деган гап йўқ.

6 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 145 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar