Хизмат кўрсатиш соҳасида нархни келишиб олиш

муҳтарам устоз!Ҳар бир кишига қилмоқчи бўлган ишининг илмини билиши зарур бўлганлиги учун ўзим дуч келаётган ҳолат бўйича савол билан мурожаат қилаяпман.Биз савдо соҳасида уяли телефонларга хизмат кўрсатиш (программмалаштириш каби бир қанча хизматлар) билан ҳам шуғулланамиз. Бундай хизмат кўрсатиш билан жуда кўпчилик шуғулланади, биз танийдиганлари ва танимайдиганлари, уларнинг нархларидан ҳабаримиз борлари ва ҳабаримиз йўқлари ҳам бор. Яъни бу каби кенг бозордаги бу соҳани ягона бир ташкилот ёки шахс бошқармайди.Мана шу ўринда биз ўзимизга яқин 2-3 шерикларимиз билан бирлашиб ўзимиз кўрсатаётган хизмат турининг нархини келишиб олишимиз савдо илмига қанчалик мувофиқ келади? Бизнинг рақобатчиларимиз қанча эканлигини билмаймиз (ҳар қалай фақат биз эмас), шунинг учун бу келишувимиз мазкур хизмат кўрсатиш соҳасига қанчалик таъсир қилишини ҳам билмаймиз.Миннатдорчилик билдириб, Сизга ҳурмат билан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жавоб аниқ бўлса керак.

6 Май 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 145 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar