Исмалоқ савдоси

Ассалому алайкум! Мени бир дўстим исмалоқ етиштириб сотади. Исмалоқни қишда усганда сўлиган холда бўлади, уни тирилтириш ва яшнатиш учун сувга солиб қўйилади ва исмалоқ тирилади, оғирлиги хам ошади, шуни сотганда тарозудан урган бўлмайдими? Сотганда нима деб сотиш керак. Жавобингиз у-н олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Савдоганлар урфида шу ишни қилиниши маълум бўлса, жоиз. Аммо маълум бўлмаса, сувга солинган деб сотиш керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 18:48 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar