Дўстимга пул бериб фойда олишим

Ассалому алайкум! Яқин дўстим мандан 5000 миқдорида АҚШ доллари сўраяпти ва ҳар ойда 1 миллион 800 минг сўмдан бераман 3 йил давомида. 3 йилдан сўнг 5000 долларингни бераман деяпти. Ман шу пулни берсам, у тижоратига ишлатса, ман судхўрлик қилган бўлиб қолмайманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айни шу айтганингиздек қилишингиз судхўрлик бўлади. Чунки бу, қарз бериб устама олиш ҳисобланади. Фойда кўрсам ўшандан фалонча ҳиссасини бераман дейилса музораба бўлиб, жоиз бўлар эди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:53 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar