Адам билан намоз ўқиганимда

Ассалому алайкум! Ёшим 16да, алҳамдулиллаҳ намозни канда қилмайман. Намозга киришимга адам сабабчи бўлганлар. Адам 50 ёшдалар, адам Қуръондан 5-6та сура биладилар, кирилчасига ёдлаганлар ва менга 5-6намоздан бери болам имомликка ўт сенинг тажвидинг бор дейдилар. Мен ҳаё қилябман, шундай отам туриб мен имомликка ўтсам... Илтимос йўл кўрсатинг, мен имомликка чиққаним дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвидингиз яхши бўлса ўтаверинг. Ғусл, таҳоратлар жойида бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:26 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar