Нажосат сачраш гумони

Ассалому алайкум! Мен хорижда логистика марказида ишлайман. Бу юрт вакиллари мусулмон эмас. Базида контеинер ортига ўтиб бавл қилишади. Ёмғир ёққанда шу бавл қилинган жой яқин атрофида ёмғир суви тўпланиб қолади. Биз ҳам шу атрофада юк туширамиз. Шу тупланиб қолган сувни базида босиб ўтилади базида юк машиналари ўтканда сув сачратади. Мийямда шу гумон кетмаяпди бу сув нажосатга айланмаганмикин? Шу сувни босиб ўтканда ёки сув сачраганда кийим нопок бўлиб қолмайдими? Лекин юз фоиз бавл қилинган жойдан сув оқиб келган деб айта олмайман эҳтимол бошқа тарафга оққандир. Барибир гумон ҳаёлдан кетмаяпди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бавл қилингандан кейин қуриса пок бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:32 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar