100 ракат намоз ўқиб беришга қасам ичса

Ассалому алайкум! Бир одам фалон ишни қилиб қўйсам 100 ракат намоз ўқиб бераман деб қасам ичсаю кейинчалик ўша ишни қилиб қўйса. У қасамда айтилган намоз миқдорича қазо намоз ўқишлиги ҳисобга ўтадими ё алоҳида нафл ўқиб бериш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 100 ракъат намоздан нимани ирода қилган бўлса ўшани ўқиш шарт. Одатда бундай ҳолтларда қазони ният қилинмайди. Шунинг учун 100 ракъат нафл ўқишингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar