Эри ўлган опамга закот беришим жоизми

Ассалому алайкум! “Эри ўлган опамга закотимни беришим жоизми?” деган саволимга сиз тарафдан “бўлади” деган жавоб олдим. Лекин бир илмлик одам бўлмайди деди. Сабаби эри ўлиб боқувчисини йўқотгандан сўнг боқувчилик зиммаси ака-укасини бўйнига тушади. Шу сабаб закот бериб бўлмайди деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У киши бироз хато қилибди. Фиқҳда закот олувчилар ва олиш жоиз бўлмаганларни рўйхати бериб қўйилган. Ака-сингилга бериши мутлақо жоиз. Гарчи таъминотини қилиб турса ҳам. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:55 | Савол-жавоблар | 144 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar