Майитни ювишдан аввал Қуръон ўқиш жоизми

Ассаламу алайкум! Яқинларим майитни ювмасдан аввал унинг тепасида Қуръон тиловат қилинмаслиги бунга сабаб майит пок бўлмаслиги деб айтишяпти. Бу гапни қаердан олганлигини сўрасам манбани келтира олишмади ва сиздан сўраб кўришимни айтишди. Ҳақиқатдан ҳам майитни ювмасдан аввал қурон тиловат қилмаслик керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маййитни ювмасдан аввал ёнида тиловат қилиш жоиз эмас. Қўшни хонада ўқиса жоиз. Маййит ювилмасидан олдин ҳукман нопок ҳисобланади. Ҳақиқий нажас эмас, шунинг учун ёнида Қуръон ўқиш яхши эмас дейилган. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 10:27 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar