мажоз

шайҳ ҳазратлари Қурони Кариймда "мажоз" борми? бир икки мисол болса жуда яҳши боларди.Аллоҳ рози болсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- «Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдов»чидир».Уламоларимиз: Аллоҳга «алдовчи» сифатини нисбат бериб бўлмайди, деб таъкидлаганлар. Бу ибора мажоз маъносида ишлатилади. Аллоҳнинг «алдаши» мунофиқларни улар қанчалик нифоқ, гуноҳ ва гумроҳлик қилсалар ҳам, тек қўйиб қўйишидадир. Улар Аллоҳни алдаяпмиз, деб гуноҳларида давом этган чоғларида ҳам жазо юбормасдан, ишларига ривож бериб қўяди. Чунки, кўпинча инсон ўзига бу дунёда етадиган қийинчиликлар, мусийбатлар ва ҳодисалардан ҳам хулоса чиқариб, тўғри йўлга тушиб олиши мумкин. Аллоҳ таоло мунофиқларга ушбу эслатма бўлувчи омилларни ҳам раво кўрмайди. Оқибатда, улар Аллоҳни алдамоқчи бўлиб, ўзларини алдайдилар.

7 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 173 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar