6037-савол ҳақида
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. 6037-саволдаги ҳолат мен билан ҳам содир бўлди. Тошкентдаги Мирза Юсуф жоме масжидида Аср намозини ўқимоқчи бўлганимда бир йигит бирга ўқийлик деб қолди, ёши каттароқ бўлгани учун имомликка ўтди. Лекин охириди худди шундай иш қилди. 1. Энди мен ўша намозни қайта қазони ўқиб олишим керакми? 2. Умуман масжидда жамоатдан кейин имомликка бир одам ўтиб намозни кичик жамоа бўлиб ўқилишида хар доим ўзимни четга олардим. Лекин ўша куни жума маърузасида қори домла чуқурлашманг, хаддан ошманг, мусулмонга ишонинг деганларига, бу одамга рағбат қилгандим. Бу ишим, бу ҳақида ўйлаётганимнинг ўзи чуқур кетиш эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қироати яхши бўлмаса қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қироати яхши бўлмаса қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар