Иш вақтидан ортиқча ходимни ушлаб туриш

Ассалому алайкум! Мен давлат ишида ишлайман. Бизни ишда кун тартиби белгиланган бўлиб, соат 18:00 да тугайди аслида. Лекин бўлим бошлиғи бизга иш тугаш вақти келгандан сўнг рухсат бермай, иш жойида ўзининг шахсий иши билан ўтираверади. Биз эса рухсат бўлмагунча кета олмаймиз. Саволиш шуки, шундай холатда бошлиқ бизни ҳаққимизни еган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, зулм қилган ҳам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:04 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar